Францияга нафрат ёғмоқда


  • 28 Октябрь, 2020
  • 348

Француз ҳукуматининг исломни ҳақоратларига қарши тобора норозиликлар ортмоқда. Кўплаб мусулмон ўлка Францияга қарши бирлашди.

Францияда президент Эммануэль Макрон бошчилигида француз ҳукумати Пайғамбаримизни (саллаллоҳу алайҳи васаллам) масхара  қилганларни ҳимоя қилиши ва исломни ҳақоратларига қарши норозиликлар кучаймоқда. Францияга энг катта норозилик Туркиядан келди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг француз маҳсулотларига бойкот эълон қилиш чақириғига кўплаб мусулмон ўлка ва ташкилотлардан дастак келди.

Бангладеш: 40 мингга яқин намойишчи француз молларини бойкот қилиш чақириғи билан пойтахт Даккадаги Франция элчихонаси томон йўналди. Макроннинг жазоланишини талаб қилган намойишчилар “Француз маҳсулотларига бойкот” ва “Макрон бунинг бадалини тўлайди” каби шиорлар кўтаришди.

Покистон: Халқ Франция ҳукуматининг муносабати туфайли француз маҳсулотларига бойкот эълон қилди.

Сенегал: Француз моллари ўрнига Сенегал ширкатларининг маҳсулотларини харид қилишга чақирди.

Уммон: Муфти Аҳмад бин Ҳамад ал Халиллий француз маҳсулотларига қарши бойкотни қўллаб-қувватлади.

Жазоир: Президентга қарашли Олий ислом кенгашидан берилган ёзма баёнотда Франциянинг исломга қарши муносабатини “Ўзини қутурган итдек тутмоқда” деб баҳолади.

Фаластин: Шарқий Қудусда ҳам Францияга қарши намойишлар бўлиб ўтди.

Эрон: Франция элчисини Ташқи ишлар вазирлигига чақирди.

Марокко: Марокко мажлисида бошқарувда бўлган ва мухолифат вакиллари Пайғамбаримизга ҳақоратнинг қабул этила олмаслигини маълум қилишди.

Малайзия: Ислом ташкилоти маслаҳат кенгаши раиси Моҳд Абдул Ҳамид: “Динга қарши ҳужум ва ҳақоратларни хуш кўриш сўз эркинлигини англатмайди. Исломга қарши карикатураларни дастаклаш жуда ҳам таҳликали ҳамладир” деди.

Саудия Арабистон: Саудия ҳам охирида базўр карикатураларга норозилик билдирди. Исломиятнинг террор билан боғлашларини рад этишини айтган Ташқи ишлар вазирлиги: “Тинчлик пайғамбари ҳазрати Муҳаммадга ёки бошқа бир пайғамбарга ҳақорат қилинган карикатураларни қоралаймиз” деди.


Бошқа мақолалар