Туркия ва Исроил музокаралари бошланди


  • 11 Февраль, 2016
  • 1148

Исроил ва Туркия ҳайъатлари Мовий Мармара ҳужумидан кейин алоқаларни нормаллаштириш учун Швейцариянинг Женева шаҳрида учрашишди.

“Haaretz” газетаси кеча Туркия билан Исроил орасидаги алоқаларни нормаллаштириш борасида Швейцарияда янги учрашув ўтказилишини маълум қилганди. Туркия вакиллари бу хабар ҳақидаги саволларга “Буни тасдиқлай ҳам олмаймиз, инкор ҳам қила олмаймиз” дейишганди.

“NTV”нинг хабарига кўра, Женевадаги учрашувда Туркия ҳайъатига Ташқи ишлар маслаҳатчиси Фаридун Синирўғли раислик қилмоқда. Исроил ҳайъатига эса Нетаньяҳунинг вакили Иосиф Чехановер ва миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Яков Нагел раислик қилмоқда.

Учрашувда Туркия ва Исроил 3 йилдан бери музокара олиб бораётган келишувга нуқта қўйишга ҳаракат қилишмоқда. Товон тўлаш борасида музокара олиб борилаётганини билдирган мутахассислар Туркиянинг учинчи талаби бўлган Ғаззо блокадасини олиб ташлаш ҳақида келишув тузишга ҳаракат қилишаётганликларини айтди.

“Haaretz” газетасига интервью берган Исроил вакиллари эса Тель-Авив тарафидан 2 мавзуда келишув тузилмаганлигини айтди. “Бири турк кемаларининг Ғаззо портига яқинлашиши, иккинчиси Ҳамаснинг Туркиядаги офислари бекитилиши” дейишди.

Икки ўлка ҳайъталари сўнгги бор декабрь ойида учрашгандилар.


Бошқа мақолалар