Энг қиммат авиабилет


  • 16 Май, 2016
  • 1089

Дунёнинг энг қиммат самолёт билети рекордини “Etihad ҳаво йўллари” янгилади. Ширкат янги очган Мумбайдан Нью-Йоркка Абу Даби орқали парвози билан бу рекордни янгилади. Люкс классда 2 кишилик парвоз 38 минг доллар бўлади.

Абу Дабига қўниш орқали Мумбай-Нью-Йорк авиарейсида люкс классда учишни истаган киши бир томонга бориш учун 38 минг доллар, яъни 12 миллион 540 минг тенге тўлаши ва камида бир ой аввал буюртма бериб қўйиши керак. “Etihad ҳаво йўллари” 38 минг долларни самолётида ўрин олган махсус класс саёҳати учун талаб қилмоқда. 2 кишилик хос хона зал, ётоқхона ва душдан иборат. Залда телевизор, чарм креслолар ва овқатланиш столи бор. Меҳмонларга қарайдиган алоҳида хизматчиси бўлиб, овқатлар 999,9 пробали олтиндан ясалган қошиқ-пичоқ ва ликопчаларда берилади. Ётоқхонада иккинчи телевизор бор. Икки кишилик ётоқда италян чойшаблар тўшалган. Ётоқхонадан кириладиган ваннасида душ ҳам бор. Билет нархига аэропортга махсус автомобиль билан келиш ва VIP залда махсус “check-in” хизматлари ҳам киради. Бу комфорт фақат дунёнинг энг катта пассажир самолёти Airbus A380 парвозларида амалга ошади.


Бошқа мақолалар