Қанча нурчи Германияга қочди?


  • 7 Ноябрь, 2016
  • 1133

Федерал эмигрант ва қочоқлар идорасининг маълумотларига кўра, 2014 йилда 1806 Туркия ватандоши Германиядан расмий бошпана сўраган. Ўтган йили бу кўрсаткич 1767 бўлган. Жорий йилнинг илк ўн ойида эса 3 минг 973 тага етди. 

Бу ҳисобга кўра, камида икки ярим минг фетуллоҳчи Германиядан бошпана сўраган. Баъзи нурчилар бошпана ҳуқуқини қўлга киритиш учун эмигрантлар лагеридаги попларга бориб, динларини ўзгартиргани ва баъзилари эса борган шаҳарларидаги черковларга бориб, чўқиниб христианликни қабул қилишган. 

Христиан бўлган эмигрантларнинг талабалари попларнинг кўрсатмаси билан бошқа дин мансубларига нисбатан осон ҳал этилишини кўрган нурчилар энди шу йўлни тутишмоқда. Немис черковларидаги поплар ўлкаларига келган эмигрантларни динидан чиқариб, христианликни қабул қилишлари учун куч-ғайрат сарфлашмоқда. Бу йилнинг илк ўн ойида христиан бўлган 231 эмигрант чиқди. 

Фетуллоҳчилар Туркия паспорти орқали олган визалари билан эркин ҳаракат қилиб, Германиядаги ҳамтовоқлари уларга адвокатлари билан ёрдамлашмоқда. 

“Bild” газетасида ўрин олган хабарга кўра, бошпана сўровчиларнинг ортиши 15 июлдаги давлат тўнтаришига уринишдан кейинги сиёсий тебранишнинг таъсири эканлигига ишора қилинди. 

Бошқа тарафдан Германия эмигрант ва қочоқлар идораси жорий йилда Германияга келадиган эмигрантлар сони 300 мингдан ошмаслигини тахмин қилмоқда. Бу йилги эмигрантлар сонининг ўтган йилгига нисбатан камайишида Туркия билан имзоланган эмигрант келишуви, бундан ташқари Италия ва Греция билан келишилган чора-тадбирларнинг таъсири эканлигини таъкидлашмоқда. 

Немис ҳукумати ҳам эмигрант сонининг камайиши сабабли уларга ажратилган бюджетни қисқартирмоқчи. Ҳафталик “Der Spiegel” журналидаги хабарга кўра, Германия молия вазири Вольфганг Шойбле 2017 йилда эмигрантлар учун режалаштирилган бюджетни 450 миллион еврога камайтирмоқчи. 


Бошқа мақолалар