Англия махфий ҳужжатларни ошкор қилмоқчи


  • 4 Март, 2016
  • 1138

Англия мудофаа вазирлиги миллий архивдаги ўзга сайёраликларга оид ҳужжатларни кенг оммага ҳавола этмоқчи. НУЖ (номаълум учар жисм) таъқибчилари янги ҳужжатларнинг сирли бўлган кўплаб ҳодисаларни изоҳлашини кутмоқда.

Англияда ҳукуматнинг НУЖларнинг борлигини далиллайдиган “x-files” номли махфий ҳужжатларни яқинда жамоатчиликка тақдим этиши мумкинлиги маълум қилинди. Лордлар палатасининг баъзи аъзолари тарафидан дастакланган НУЖ тадқиқотчилари Мудофаа вазирлигининг архивида бўлган жуда махфий 18 ҳужжатнинг эълон қилиниши учун 30 йилдан бери кураш олиб бормоқда эди. Ҳукуматнинг аввал тил бириктириш теорияси иддаоларини ҳас-пўшлашга ва ҳужжатларнинг жамоатчиликка тақдим этилишини 2013 йили тақиқлаганлиги айтилганди. Бернвуд лорди Блэкнинг ҳужжатларни ошкор қилиши учун ҳукуматга талаб қўйганлигини ва бу ой миллий архивда эълон қилинишини таъминлаши маълум қилинди. Мудофаа вазири Эрл Хоу бу йил бошида 18 та ҳужжатнинг миллий архивга киритилишини умид қилишини билдирганди. Ҳужжатларнинг халққа қачон маълум қилиниши ҳақида билдирилмади.

Баъзи тадқиқотчилар миллий архивдаги ҳужжатларнинг ўзга сайёраликларнинг Англияга келганлигини ошкор қилишини ўйлашмоқда. НУЖ тадқиқотчилари ҳужжатларнинг эълон қилиниши билан айниқса Рендлшем ўрмонида ўзга сайёраликларга тегишли ҳисобланадиган бир қанча сирли ҳодисаларнинг изоҳланишини кутишмоқда. 1980 йилнинг декабрь ойида ўзга сайёраликларга тегишли эканлиги иддао этилган бир қанча воситаларнинг Суффолкка тушган-тушмаганлиги жавобини кутаётган саволлар орасидан ўрин олган. 


Бошқа мақолалар