Эрон армияси террористлар рўйхатига олинди


  • 20 Июнь, 2024
  • 72

Канададан Ўрта Шарқда вазиятни таранглаштирувчи ҳамла келди. Канада Эрон инқилоб муҳофизлари армиясини террорист ташкилотлар рўйхатига киритганлигини маълум қилди.

Канада жамият хавфсизлиги вазири Ле Бланк Канаданинг Эрон инқилоб муҳофизлари армиясини террорист ташкилот деб эълон қилганини билдирди.

Ле Бланк “Ҳукуматимиз Эроннинг ноқонуний ҳаракатларига ва террорга бераётган дастагига кўз юммайди”, деди.

Ушбу қарордан кейин Канаданинг молиявий ташкилотлари инқилоб муҳофизларига қарашли ва алоқаси бўлган шахс ҳамда ташкилотларнинг ҳисоб рақамларини “музлатиб” қўйишини билдирган Ле Бланк “Канададаги ва хориждаги канадаликларнинг террорист ташкилот эга бўлган ёки назорат қиладиган мулклар билан билган ҳолда ҳар қандай операция ўтказиш жиноятдир” деди.

Канада 2022 йил октябрь ойидан буёнга 200 нафар эронлик шахс ва 250 та Эрон ташкилотига махсус иқтисодий тадбирлар қонуни ва коррупциор хорижий амалдорлар томонидан жабрланганлар учун адолат ҳақида қонун доирасида санкциялар жорий қилди.

Қарор охирида Канада ташқи ишлар вазири Эрондаги ватандошларини ўлкага қайтишга чақирди.


Бошқа мақолалар