- 2016-12-20
Қабр тошида суякларига текканни лаънатлаган Уильям Шекспирнинг 1616 йилдан бери тегилмаган қабри илмий тадқиқот мақсадида очилиб, ўрганилмоқда.
Инглиз ҳужжатли канали “Channel 4” ёзувчи Уильям Шекспирнинг қабрини очди. “Daily Telegraph” газетасининг хабарига кўра, адибнинг қабр тошида ёзилган ва йиллар давомида тадқиқотчиларнинг узоқ туришини таъминлаган лаънатга қарамай “Channel 4” телеканали буни ўз зиммасига олди. Машҳур адибнинг қабри ўлимининг 400 йили муносабати билан очилиб, тадқиқотлар бошланди.
Тадқиқотнинг мақсади эса Шекспирнинг ҳаётида номаълум бўлган сирларни очиш. Лекин қабр тошидаги лаънат ҳалигача инглиз халқини қўрқитмоқда. Қабр тошидаги ёзувда “Тошларга тегмаган одам муқаддас бўлсин, лекин суякларимга текканга лаънат бўлсин” деб ёзилган. Муқаддас таслис черковидаги қабрдаги суякларни штрихлаш ишлари олиб борилади. 1616 йилдан бери тегилмаган қабрда ўтказиладиган тадқиқот ишларида изланувчиларнинг Шекспирнинг ҳаёти ва оиласи ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлиши ва қабрга жасад билан бирга кўмилиши мумкин бўлган ашёлар ҳам топилиши маълум қилинди. Суякларни ўрганиш натижасида Шекспир бирорта қариноши билан бирга кўмилган-кўмилмаганлиги ҳам аниқланади.
Ёзувчининг аввалроқ аёли Энн Хатауэй, қизи Сюзанна ва бошқа қариндошлари билан бирга кўмилганлиги иддао этилганди. Қабри бўлган черковнинг матбуотга берган интервьюсида “Қабрни ўрганиш учун рухсат бердик. Муқаддас таслис черкови ичидаги ҳар қандай тадқиқот ёки изланиш фақат черковнинг рухсати билан бўлади” деб айтилди.