Мобил телефон учун фарзандини сотди


  • 28 Июль, 2023
  • 72

Ҳиндистондаги Ғарбий Бенгал штатида кун кўришга қийналаётган бир оиланинг мобил телефони олиш учун фарзандини сотгани маълум бўлди. Вазиятдан бохабар бўлган қўшниларнинг шикоятидан кейин она билан фарзандни сотиб олган кишининг ҳибсга олинганлиги айтилди. Оиланинг мобил телефонни ижтимоий тармоққа видеолар ёзиш учун олганлиги маълум бўлди.

Ғарбий Бенгал штатида камбағал оила мобил телефон олиш учун 8 ойлик фарзандини сотган.

“Inquirer News” хабарига кўра, камбағал бўлган бир оиланинг Ғарбий Бенгал штатининг баъзи шаҳарларига саёҳат қилиши ва янги моделдаги мобил телефони сотиб олиши қўшниларнинг диққатини тортган.

Қўшниларнинг сўраб-суриштиришидан кейин оила 8 ойлик фарзандини сотганлигини тан олган. Полиция она билан гўдакни сотиб олган кишини ҳибсга олган. Гўдакнинг отаси ҳам кейинчалик ҳибсга олинди.

Бундан ташқари, оила 7 ёшли қиз фарзандини ҳам сотишга уринган.


Бошқа мақолалар