Дунёнинг энг қиммат шаҳри


  • 22 Июнь, 2016
  • 1183

Консультация ширкати “Mercer” тайёрлаган хорижликлар учун энг қиммат шаҳар рўйхатида биринчи ўринни бу йил Гонгконг эгаллади.

BBCнинг хабарига кўра, “Mercer” хорижликлар учун энг қиммат шаҳарлар рўйхатининг бу йилги ўринларини эълон қилди.

Хабарда ўтган йилларда биринчи ўринни эгаллаган Ангола пойтахи Луанданинг бу йил 2-ўринга тушиб, энг юқори поғонага Гонгконг чиққанлиги маълум қилинди.

Рўйхатда Цюрих 3-ўринни, Сингапур 4-ўринни, Токио 5-ўринни эгаллади. Токиони навбати билан Киншаса, Шанхай, Женева, Нджамена ва Пекин таъқиб қилмоқда.

“Mercer”нинг хорижда ишлайдиган ходимларининг тўловларини амалга ошириш учун ширкатларга махсус тайёрлаган рўйхати дунё миқёсида 209 та давлатни қамраб олган.

Хорижликлар учун жаҳоннинг энг қиммат шаҳри бўлган Гонгконгда 3 хоналик хонадон ижара пули 12 минг 77, джинси шими 128, бир чашка қаҳва 7,8 ва гамбургер 4,8 доллар эканлиги эълон қилинди.


Бошқа мақолалар