Путиндан кутилмаган қарор


  • 15 Март, 2016
  • 1320

Россия президенти Владимир Путин Суриядаги Россия ҳарбийларининг катта қисмини қайтариш ҳақида буйруқ бергани маълум қилинди.

Рус хабар агентлиги ТАСС, Путиннинг ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва мудофаа вазири Сергей Шойгу билан Суриядаги ҳолат бўйича учрашув ўтказганини хабар берди. ТАСС хабарига кўра, Путин учрашувда Шойгуга Суриядаги Россия армиясининг катта қисмини эртадан ортига қайратиш кўрсатмасини берди.

“Мудофаа вазирлиги ва армия берилган вазифаларини бажарди деб ўйлайман” деган Путин Тартусдаги денгиз флоти билан Ҳумаймимдаги ҳарбий ҳаво базасининг муҳофаза қилинишини таъкидлади.

Кремлнинг расмий сайтида ўрин олган хабарда эса, Путин ва Сурия президенти Башар Асаднинг телефон орқали сўзлашиб, Суриядаги рус қўшинларининг қайтарилиши ҳақида келишиб олишгани маълум қилинди.


Бошқа мақолалар