- 2020-12-22
Бундан тўрт йил аввал Эроннинг инқилоб муҳофизлари генерали Қосим Сулаймойни АҚШ армияси уюштирган суиқасд натижасида ҳалок бўлганди. Орадан тўрт йил ўтиб, генералнинг қабри жойлашган Кирманда уни хотирлаш учун минглаб эронлик тўпланди.
Оломон қабрга қараб юраётган бир вақтда иккита бомба солинган сумкалар портлади. Тез ёрдам машиналари юзлаб жароҳат олганларни касалхоналарга етказди. Кўплаб киши ҳаётдан кўз юмди.
Эрон матбуоти исмини сир тутган бир манбага асосланиб берган хабарларда теракт юзасидан ўтказилган терговда илк портлашнинг жонли бомба тарафидан амалга оширилганлиги аниқланганлиги, жонли бомбанинг эркак киши эканлиги ва унинг шахсини аниқлаш учун суриштирувлар давом этаётганлиги айтилди.
Қосим Сулаймоний қабри яқинида амалга оширилган терактда иккита портлаш юз берганди. Терактда 84 киши ҳаётдан кўз юмди, 284 киши киши жароҳат олди.
Бутун Эрон мотам ҳолида терактни ким амалга оширганини ўйлаётганди. Интиқом овозлари юксалаётган Теҳроннинг нишонида АҚШ ва Исроил бор. Эрон президенти Иброҳим Раисий “Оғир бадал тўлайсизлар” деди.
Бугун Эроннинг Кирман шаҳрида юз берган терактни ИШИД (Қозоғистонда тақиқланган) террор ташкилоти ижтимоий тармоқдаги аккаунти орқали ўз зиммасига олди.