Брюссель қилмишининг жазосини топди


  • 22 Март, 2016
  • 1253

Бельгия пойтахти Брюссель шаҳридаги Завентем аэропортида 2та ва шаҳар марказида 1та портлаш содир бўлди. Бу ҳақда “Twitter News Executive” хабар тарқатган.

Портлаш оқибатида камида 23 киши ҳалок бўлган ва 25 нафар киши жароҳат олган. Жароҳат олганлардан баъзилари оғир аҳволда. Портлаш “American Airlines” компаниясининг қайд қилиш жойида содир бўлган. Ҳозирча портлаш сабаблари аниқланмаган.

Гувоҳлар кучли портлаш овозини эшитишганини ва бир қанча кишилар жароҳат олганини кўришганини айтиб беришган.

Қайд этилишича, аэропортда эвакуация ишлари амалга оширилмоқда. Барча рейслар бекор қилинган. 10 кун аввал Анқарадаги портлашни уюштирган ПКК курд террористларига Бельгия ҳукумати Брюсселда Наврўз митинги ўтказишига изн берганди. Туркиянинг анча норозилигига қарамай террорга дастак берувчи Брюссел, қилмишига яраша жазосини олди. 

Айни вақтда ҳодисанинг тафсилотлари ўрганилмоқда.


Бошқа мақолалар