EgyptAir самолётини гаровга олган шахс таслим бўлди


  • 30 Март, 2016
  • 1174

Искандариядан Қоҳирага парвоз қилган А320 самолётини гаровга олган жиноятчи таслим бўлди. Бу ҳақида Кипр ташқи ишлар вазирлиги хабар берди. EgyptAir авикомпанияси барча гаровга олинганлар озод қилинганлигини ва жиноятчининг ҳибсга олинганлигини билдирди.

Жиноятчи самолётдан қўлларини кўтарган ҳолда чиқиб, полицияга таслим бўлган. У икки нафар полиция ходимининг ёнига борди, уни тинтув қилиб портловчи қурилма йўқлигига ишонч ҳосил қилишгач, қўлларига кишан уриб олиб кетишди.

Бундан бироз аввал самолётни 4 киши тарк этди. Улардан бири учувчилар хонасидан ойнасидан ўзини пастга ташлаган.

Кипр ташқи ишлар вазирлигига кўра, авиақароқчининг исми Сайф Алдин Мустафо. Полиция самолётни олиб қочишдан асл мақсад нима эканлигини аниқламоқда. "Бир сафар у ЕИ вакили билан учраштиришни талаб қилди, бошқа сафар бошқа аэропортга ўтишни талаб қилди. Лекин у аниқ бир талабини баён этмади", дейди бош вазир.

Олиб қочилган самолёт бортида 55 нафар йўловчи ва 7 нафар экипаж аъзоси бўлган. Искандария аэропорти раҳбари Ҳусни Ҳассан самолёт бортида 26 нафар чет эллик йўловчи: 8 АҚШлик, 4 британиялик, 4 голландиялик, 2 бельгиялик, француз, италиян, 2 грек ва бир нафар суриялик бўлганини маълум қилди. 


Бошқа мақолалар