- 2019-06-17
Эрон бош қўмондонлиги Украина ҳаво йўлларига оид самолёт “нозик ҳарбий нуқта”нинг устидан ўтаётганида “хатолик” туфайли ҳаво мудофаа тизими билан уриб туширганини маълум қилди.
АҚШ президенти ва армиясининг ўтказилган ҳужумга жавобан Эрондаги кўплаб объектларига зарба бериш бўйича қилинган таҳдидларининг ва минтақада эълон қилинган фавқулодда ҳолат ортидан Эрон қуролли кучлари эҳтимолий ҳужумларга зудлик билан жавоб бериш учун энг юқори даражада огоҳлик ҳолига ўтгани айтилди.
Баёнотда АҚШ базаларига уюштирилган ракета ҳужумидан кейин АҚШ ҳарбий самолётлари Эрон атрофидаги парвозлари ортганлиги ва ўлканинг стратегик жойларига ҳужум қилиниши мумкинлиги ҳақида маълумот олинганлиги, радарларда кўплаб объектлар кўринишни бошлаганлиги ўлканинг ҳаво мудофаа тизимини тўлиқ ҳарбий тайёргарликка келтирилгани қайд этилди.
Баёнотда йўловчи самолёт уриб туширилгани ҳақида қуйидагилар айтилди:
“Украина ҳаво йўлларига тегишли 752 рейс самолётнинг нозик ва кризис шартларида имом Ҳумайний аэропортидан парвозга кўтарилди. Самолёт айланиш вақтида инқилоб муҳофизларининг нозик ҳарбий марказига яқинлашди ва баландлиги ҳамда парвоз шакли душман самолётлариникидек эди. Бу шартларда йўловчи самолёти инсоний хато туфайли ва қасддан қилинмаган ҳолда уриб туширилди.”
Бош қўмондонлик ҳалок бўлганларнинг оиласидан узр сўраб “Бу каби инсоний хатоларнинг қайта такрорланмаслигига кафолат берамиз. Жавобгарлар суд олдида жавоб беради” деди.
Эслатиб ўтамиз, Теҳрондан Украинанинг пойтахти Киевга парвоз қилган йўловчи самолёти 8 январь куни эрталаб ҳавога кўтарилгач, қисқа вақт ичида қулаган эди. Самолётдаги 176 кишидан ҳеч ким тирик қолмади.