- 2019-02-06
Туркистон шаҳрининг марказида қуриладиган янги шаҳарча лойиҳаси ўз жиҳатидан ягона. У 9 минг квадрат метрга жойлашади.
Туркистоннинг маданий-маънавий марказида 9 минг квадрат метр майдонни эгаллайдиган ҳунарманд устахоналарига эга сайёҳлик мажмуаси қурилади.
Янги лойиҳа Туркистон вилоят ҳокими Дархан Сатибалди раислигида ўтказилган йиғилишда муҳокама қилинди.
Мажмуада миллий колоритга эга буюмлар ясаладиган ва уларни ясаш технологиясига ўргатадиган йирик ҳунармандлар устахонаси жойлашади. Шаҳарчада бундан ташқари меҳмонхоналар ва ресторанлар, кўргазма заллари қурилиши режалаштирилган.
Ҳокимчиликда “Туркистонда ҳунармандлар имконияти жуда юқори. Туркистон марказида жойлашадиган ҳунармандлар шаҳарчаси ўз жиҳатидан ягона бўлади. Кейинчалик вилоятда иш ўринларини ташкил этиш, сайёҳликни ривожлантириш ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш орқали амалга ошириш режалаштирилган. Ушбу лойиҳа кенг муҳокамадан кейин тегишли қарор қабул қилинади” деб хабар берилди.
Ҳунармандлар шаҳарчасини қуришдан мақсад нафақат сайёҳларни жалб қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш, балки маданият ва меросларимизни сақлаб қолиш ҳамдир.