Қироличанинг эри шаҳзода Филипп вафот этди


  • 10 Апрель, 2021
  • 247

Британия қироличаси Елизавета II нинг умр йўлдоши Эдинбург герцоги шаҳзода Филипп 99 ёшида вафот этди.

Шаҳзода Филипп Маунтбеттен 1921 йил 10 июнда Корфу оролида туғилган. Оилада тўртта қиз ва бир ўғил эди. Туғилганидан Греция ва Дания шаҳзодаси унвонига эга. Отаси Грецияда ҳукмронлик қилган даниялик Глюксбург сулолалисадан эди. Отаси тарафдан бувиси Ольга Константиновна Романова эса Россия подшоси Николай Iнинг невараси эди. Филиппнинг онаси малика Алиса Баттенберглар авлоидан бўлиб, Россиянинг сўнгги императори Александра Фёдоровнанинг жияни ва Николай IIнинг амакиваччаси бўлади.

Шаҳзода Филипп 16 февралда “ўзини нохуш ҳис этганлиги” сабабли касалхонага ётқизилганди.


Бошқа мақолалар