Эрдўғон ва Лукашенко масжид очишди


  • 12 Ноябрь, 2016
  • 950

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Беларусияда президент Александр Лукашенко билан бирга жоме масжидининг очилишида иштирок этди. “Беларусия – тинчликпарвар мамлакат. Биз тинчликни ва хотиржамликни қадрлаймиз, шу боис мамлакатдаги турли дин вакиллари учун ибодатхоналар қурамиз”, - деди президент. Лукашенконинг ишонч билдиришича, мазкур жоме масжиди беларусиялик мусулмонлар ибодат қилиш учун энг муҳим эътиқод марказларидан бири бўлади.

Бундан ташқари, Туркия билан Белоруси орасида турли соҳаларда 9 та келишув имзоланди. Туркия республикаси билан Белорусия республикаси орасида ҳамкорликни ривожлантириш режаси, атом энергиясини тинч мақсадларда фойдаланиш, билим ва технология ҳамкорлиги, аграр соҳада, фавқулодда вазиятлар борасидаги ҳамкорлик келишувлари имзоланди. 


Бошқа мақолалар