- 2015-04-07
Масонлар ҳақидаги энг кўп қизиқиладиган нарсалардан бири бу ложалар. Ложаларда қабул қилиш маросимлари ва йиғилишлари ўтказилган. Лекин жойлари сир сақланадиган ложаларга қандай қўшилиш мумкин?
Масонлик бўлимларининг ҳар бир гуруҳи “ложа” деб аталади. Ложа деб масонлар тўпланадиган жойга ҳам айтилади. Турк масонлари бу калимани италиялик масонлар фойдаланган "loggia" сўзидан олишган.
Ложалар йиғилиш ўтказиладиган залга ўхшаган жойларми? Йўқ. Чунки ложалар Қудусдаги Байт-и Миқдош қурилишида ишлатилган хомашё ва жиҳозлар сақланадиган бинони тамсил этади. Масонлар ўзларини бу ибодотхонани қурган қуруқчилар деб билгани учун ташкил этилган йиғилиш ва маросимлари ҳам унинг янгидан иншо этилиши ҳисобланади. Ҳам жойи, ҳам ишларининг маънавий жиҳати кучли, одатда муқаддас ҳисобланади. Масон луғатига кўра ложа “коинот, олам” дегани.
Масонлик гуруҳлари сифатида эмас, ғояларига кўра айтадиган бўлсак, тадқиқот ложалари, таълим ложалари ва доимий ложалар бўлиб, уч хил ложа тури бор. Тадқиқот ложаларида масонлик тарих ва тамойиллари устида иш олиб борилади. Бу ложаларга фақат баъзи мутахассис масонлар киради. Таълим ложаларида эса маросимлар ўргатилади. Доимий ложалар эса давомли бўлади.
Аввало бир масонлик ташкилланиш бўлади. Сўнгра ундан мустақил бир ҳуқуқий шахсийлик туғилади ва энг сўнггида бу жамоалар бир ҳукмронлик остига киради. Бу ташкилланиш даврига ва боғланишга масонликда обедиянс дейилади.
Масонлик тарихий мжиҳатдан уч даврга бўлинади: 1. Амалий масонлик: Девор қурувчиларидан ташкил топган ўрта аср даври. 2. Ўтиш даври: 16 ва 17-аср даврлари. Бу даврда девор устаси бўлмаганлар ҳам масонлик ташкилотлари қура бошлашди. 3. Спекуляция даври: тўрт дона Лондон ложасининг 1717 йили бирикиб, 1723 йили "Андерсон конституцияси" деб номланган дастур тайёрланган даврдир.
Бу дастурларига кўра, Тангрига ишонмайдиганлар қабул қилинмайдиган бўлиб, дин ва мазҳаб чекловларига барҳам берилди. Шу тариқа Британияда сонлари кўп бўлган католиклар ҳам масонликка аъзо бўлиш имкониятига эга бўлди. Бунинг орқасида ўша даврда католик Норфолк герцоги энг катта устоз мақомига етди. Бу ўша давр учун ҳам сиёсий, ҳам маданий жиҳатдан жуда муҳим ривожланиш ҳисобланади. Масонлик кўпчилик ўйлаганидек атеистлик ва динсизлик эмас. Аксинча, қайси дин ва мазҳаб бўлишидан қатъий назар эътиқоди бўлиши шарт. Масонликнинг қонуни шундай ва ҳар бир одам бунга амал қилишга мажбур.
Андерсон конституциясидан кейин бир муддат масонлик бутунлигини сақлаб қолди. Лекин католик ирландияликлар бу дастурга бўйсунмасдан 1756 йили Антиентлар сифатида алоҳида гуруҳ бўлишди. Қолганлар эса модернлар деб номланди.
Католик ирландияликлар протестант инглизларга қараганда динга қаттиқ берилгани учун Антиентлар муҳофазакорликни тамсил қилади.
1813 йилга келиб, антиентлар ва модернлар Буюк ложага қўшилишган. Улар ўз қонун-қоидаларини бирлаштириб, “Act of Union” номи остида масонликнинг бугун яроқли бўлган қоидаларини тузишди.
Англия буюк ложаси дунёдаги бутун ложаларнинг асосчиси ва онаси ҳисобланади.
Андерсон дастурига кўра, 3-моддада аёлларнинг масонликка қабул қилиниши тақиқланган. Амалда эса илк бор Францияда бошланиб, фақат аёллар ёки аралаш жинсли лоржалар бўлганидек, аёлларни аъзоликка қабул қилмайдиган масон ложалари ҳам мавжуд.