Оғиздан ёқимсиз ҳид келмаслик учун


  • 6 Май, 2016
  • 1485

Оғиздан ёқимсиз ҳид келиши ҳам ўзингизни, ҳам атрофдагиларниўнғайсиз ҳолатга тушириш мумкин. Бундай пайтларда одамлар гапирмасликка ҳаракат қилишади ёки гапирса ҳам оғзини бекитиб гапиради. Одамнинг ўзига бўлган ишончини йўқотишга сабаб бўладиган бу оғиздан ёқимсиз ҳид келиши психологик муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. Оғиздаги сўлакли оғиз ҳидини кетказишга ёрдамчи бўлган сувнинг тиш соғлигини сақлашда ҳам муҳим роль ўйнаши маълум бўлди.

Оғиздан ҳид келишининг сабаби нима?

Сўлак безлари сўлак ажратиш ва буни оғиз ичига етказиб бериш вазифасини бажаради. Кун ичида очлик, чанқаш каби сабаблар билан ҳам оғиздаги тупук миқдори камайиши мумкин. Айни шаклда кечаси сўлак ажралиши нолга тенг бўлади. Оғиздаги сўлак ажралишининг камайиши билан оғиз ўзини тозалаш учун эҳтиёж сезган сувни тополмайди. Шу сабабли эрталаб уйғонганимизда оғзимиздан ёқимсиз ҳид келиши мумкин.

Антигистаминлар, қон босими дорилари, психотропик дорилар, қанд касаллиги, қон кам бўлиши ва ҳарорат кўтарилиши билан борадиган хасталиклар тупук ажралишини камайтиради. Бундан ташқари оғиз ичидаги инфекциялар, тиш милкларининг касаллиги ҳам оғиздан ёқимсиз ҳид келишига сабаб бўлади.

Турли сабаблар билан камайган тупук миқдорини етарли даражага етказиш учун сув ичиш муҳим роль ўйнайди.

Кунига 2 литр сув истеъмол қилишнинг сўлак ажралишини таъминлашга ва оғиздан ҳид келмаслигини таъминлашга етарли.

Кўп миқдорда чой, қаҳва, спиртли ичимликлар ва ширинликлар истеъмол қилишнинг оғиздаги бактерияларнинг ортишига сабаб бўлишини ва натижада оғиздан ёқимсиз ҳид келишини айтган Чағдаш Кишлаўғли буларни кам истеъмол қилиш кераклигини ҳамда сигаретдан узоқ туриш лозимлигини таъкидлади.

Оғиздан ёқимсиз ҳид келишини йўқотиш учун тавсия этиладиган нарсалар:

- Тиш чўткалаш вақтида тилни ҳам чўткалаш ва тишлар орасини махсус ипларда тозалаш. Аптекаларда сотиладиган ялпиз ҳидли оғиз чайқайдиган сувлар, овқат билан бирга ялпиз ва кашнич ейиш, олма ейиш, шакарсиз сақич чайнаш ҳам жуда фойдали.

- Тиш чиришлари, баъзи милк касалликлари, оғиз ичида бўлган эски пломбалар ҳам оғиздан ҳид келишига сабаб бўлиши мумкин. Булар мутахассис доктор тарафидан даволаниши керак.

- Тил ғадир-будир бўлгани учун бактериялар осонлик билан ўрнашиб, қийин тозаланадиган аъзодир. Тишлар билан бирга тилнинг устини ва айниқса орқа қисмини чўткалаш ёқимсиз ҳидни йўқотишда жуда муҳим. 


Бошқа мақолалар