- 2019-06-17
Иорданиянинг валиаҳд шаҳзодаси Ал Ҳусайин бин Абдуллоҳ Саудия Арабистонлик архитектор Ражва ал Саифга уйланди. Никоҳ маросими Иордания пойтахти Аммондаги Заҳрон саройида бўлиб ўтди. Тўй куни ўлка бўйлаб расмий таътил эълон қилинди. Никоҳ маросимида АҚШ президенти рафиқаси биринчи лэди Жилл Байден, Британия, Бельгия, Испания, Дания, Голландия ва Япония қироллик оилаларининг аъзолари иштирок этди.
29 ёшли келин Ал Саиф оқ либосда валиаҳд шаҳзода Абдуллоҳ эса ҳарбий мундирда халқ олдига чиқди.
Никоҳ маросимидан кейин ёш жуфт йўл четида тўпланган халқни саломлаб, тўй бўлиб ўтадиган Ал Ҳуссайния саройига йўл олди.
Ал Ҳуссайния саройидаги тўйда 2000 га яқин меҳмон келиши кутилмоқда.
Тўй муносабати билан Иорданиянинг катта шоҳ кўчалари безатилиб чиқилди.
Ушбу тўй муносабати билан Иордания ва Саудия Арабистон орасидаги муносабатлар янада ривожланиши кутилмоқда.