- 2017-09-27
Британияда полиция ходимини тишлаб олгани учун қамоққа олинган Бангл номли кучук озодликка чиқарилди. Минглаб одамлар унинг озодликка чиқарилиши учун петиция ёзган.
Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар итни қамоққа олганига қарши чиққан халққа эътироз билдира олмай тўрт ойлик чау-чау кучугини уйига қўйиб юборди.
Агар маҳаллий аҳолининг қаршилиги бўлмаганида полиция ходимлари кучукни энг хавфли итлар қаторига қўшиб, унга қарши жиноий иш қўзғамоқчи эди.
Эслатиб ўтамиз, Бангл қочиб кетаётган итни қувлаган полицияни тишлагани учун жазоланган эди. Ҳуқуқни ҳимоя қилувчилар уни тўққиз ой давомида ҳибсда ушлаб туришни режалаштирган эди.