Самолётни олиб қочганлар таслим бўлди


  • 24 Декабрь, 2016
  • 965

Ливиядаги Afriqiyah Airways авиакомпаниясининг Себҳадан Траблусга парвоз қилган йўловчи самолёти олиб қочилди. Бортида биттаси гўдак, жами 118 киши бўлган ушбу самолёт олиб қочиб Мальтага қўндирилган. Қаддафий тарафдори эканлиги билдирилган ҳаво қароқчилари самолётни портлатиб юбориш билан таҳдид қилган. Орадан уч соат ўтиб, йўловчиларни озод қилишни бошладилар. Сўнгги маълумотларга кўра, қароқчилар таслим бўлишган.

111 йўловчи ва 7 нафар борт экипажи бўлган самолётдан дастлаб аёл ва болалардан иборат 25 киши қўйиб юборилди. Ортидан иккинчи гуруҳ билан 44 кишининг қўйиб юборилиши натижасида жами озод этилганлар сони 109 нафарни ташкил қилди. Самолётни олиб қочган икки ҳаво қароқчиси таслим бўлгач, Мальтадан бошпана сўрагани маълум бўлди.

“Ал Билод” газетаси хабар беришича, самолётни олиб қочган қароқчилар Сайфулислом Қаддофийнинг қамоқдан озод этилишини талаб қилганлар. Мальта нашрлари ҳам қароқчиларнинг Қаддофий тарафдори “Ал Фатҳ ал Ғадида” номли ташкилот аъзолари эканлигини хабар берганди.


Бошқа мақолалар