Ўзбекистонда ифтор тақиқланди


  • 11 Июнь, 2016
  • 1325

Ўзбекистонда масжид, кафе ва ресторанларда ифторлик бериш тақиқланди. Ажабланарлиси шундаки, ушбу тақиқ ташаббускори Ўзбекистон муфтияти бўлди.

Ўзбекистон диний ишлар идораси вакили Абдулазиз Мансурнинг гапига кўра, тақиқ ислом тарихи билан боғлиқ эмиш.

Шайх лақабли бу киши: “Ресторан, кафе ва масжидларда ифторлик ўтказишни тақиқлаш бу давлат сиёсати эмас. Биз бу қадамни ислом тарихини ҳисобга олиб ташладик. Муҳаммад алайҳиссалом даврида ифторлик фақатгина камбағал, фақир кишилар учун ташкил этилганди. Ҳозирги кунда эса ифторлик бериш яна бир исрофгарчилик, кўз-кўз қилишга айланган. Биз бунга қаршимиз” деди. 

Диққатга сазовор жойи шундаки, тақиқлар шу билан чекланмайди. Яна ўз уйига ифторликка чақирадиган меҳмонлар сонини ҳам чегаралаш тавсия қилинмоқда.

“Маккада ифторлик одамларнинг ўз уйлари бўлмагани учун берилади. Бизнинг фуқароларнинг ўз уйлари бор. Улар ифторликни ўз уйларида, оиласи даврасида ўтказишлари керак” деб айтмоқда. Халқнинг бошига нима келса охирзамон шайхларидан келмоқда. 


Бошқа мақолалар