Кастронинг мотам маросими


  • 1 Декабрь, 2016
  • 995

Куба пойтахти Гаванада инқилоби етакчиси Фидель Кастро билан расмий видолашув маросими бўлиб ўтмоқда. Маросим инқилоб майдонида Хосе Марти мемориалида ўтказилмоқда. Видолашув маросими Кастро ўлган кун 25 ноябрдан бошлаб, тўққиз кун давом этади. 

Оммавий тадбирга деярли миллион киши келди.Чоршанба куни Кастронинг жасад кули солинган урна орол шарқига, Куба инқилобчиларининг 1959 йил январида босиб ўтган йўли бўйлаб жўнатилади. Куба инқилоби бешиги бўлган Сантьяго-де-Кубада 3 декабрь куни оммавий мотам тадбири ўтказилиши режалаштирилган. Эслатиб ўтамиз, Куба инқилобининг тарихий етакчиси Фидель Кастро 25 ноябрь куни 90 ёшида оламдан ўтди. Унинг дафн маросими 4 декабрь куни Сантьяго-де-Куба шаҳрида ўтказилади. Мамлакатда 25 ноябрдан тўққиз кунлик миллий мотам эълон қилинган.


Бошқа мақолалар