Владимир Путин ўзини карантинга олди


  • 14 Сентябрь, 2021
  • 14

Россия президенти Владимир Путин бирга ишлайдиган ходимда вирус аниқлангани туфайли ўзини карантинга олди.

Кремль тарафидан берилган баёнотда хизматдошларидан бирида коронавирус аниқлангандан сўнг ўзини карантинга олган Путин режалаштирган Тожикистон зиёратини бекор қилгани билдирилди. Баёнотда 68 ёшли Россия президентнинг Тожикистон бошчиси Имомали Раҳмонга қўнғироқ қилиб аҳволни тушунтирганини ва ўтказладиган Афғонистон мавзусидаги йиғилишда видеоконференция орқали иштирок этишини маълум қилганлиги айтилди.

Бу билан бирга Путин эпидемия даврида жуда эҳтиёткор бўлганлиги ва икки доза “Спутник V” вакцинасини қабул қилганлиги таъкидланди.


Бошқа мақолалар