Францияда яна теракт


  • 15 Июль, 2016
  • 1155

Франциянинг жанубидаги Ницца шаҳрида 14 июль куни юк машинаси давлатнинг миллий байрами бўлган Бастилиянинг олиниш кунини нишонлаётган одамлар устига юрди. Ниццадаги ҳужумда 80 киши ҳаётдан кўз юмди, камида 100 киши жароҳат олди. Франция ҳукумати ушбу ҳужумни теракт деб баҳолади.

Юк машинаси 90 километр тезликда ҳаракатлангани ва ҳайдовчи қочишни истаган одамларнинг устига тўғри ҳайдаганлиги айтилди. Воқеа жойига етиб келган француз полицияси тарафидан отилган ўқдан ҳайдовчи ўлган, унга алоқаси бўлган яна бир киши қочиб кетганлиги хабар берилди. Ницца прокуратураси терактда камида 80 киши ҳалок бўлганлигини билдирди.

Полиция тарафидан ўлдирилган террористнинг юк машинасида кўп миқдорда бомба ва қурол-яроғлар топилди.

Франция президенти Франсуа Олланд терактдан кейин қуйидагича гапирди: “Бу байрам мустақиллик байрами ва бу терактнинг замирида шу ётибди. Жароҳат олганларга ёрдам кўрсатиш учун барча хизматлар сафарбар этилган. Чора-тадбирларни янада орттирамиз. Операциялар 10 минг аскар билан давом этади.

Фавқулодда ҳолат яна 3 ойга чўзилди. Ироқда ва Сурияда бизга теракт уюштирганларга қарши ҳужумда давом этамиз. Миллий хавфсизлик кенгашида янги чора-тадбирлар қабул қилинади.”

Террористнинг кимлигига доир маълумотни “Nice Matin” газетаси хабар берди. Хабарга кўра, юк машинасини оломон ичига ҳайдаган ва тўқнашув вақтида ўлдирилган террорист 31 ёшли келиб чиқиши асли Тунисдан бўлган Ниццалик экан.

Полиция ходимлари юк машинасининг 90 килеметр тезлик билан 2 километр бўйича одамларни босиб юрганлигини маълум қилди. Юк машинасини тўхтатишга уринишлар бўлганлиги, лекин бу вақт ичида кўплаб кишилар ҳаётдан кўз юмганлиги билдирилди.

“BFM” телеканали ҳаётдан кўз юмганларнинг асосий қисми юк машинаси остида қолиб жон берганлигини маълум қилди.

Гувоҳларнинг айтишича, ҳайдовчи кўпроқ одамни босиб ўлдириш учун машинани атайлабдан зигзаг қилиб ҳайдаган. Терактда тирик қолганлардан бири “Аввалига биз ҳайдовчига бирор кори-ҳол бўлди деб ўйладик. Лекин унинг атайлабдан қилаётгани тезда аниқ бўлди” деб гапирди.

Ҳозирча ушбу терактни ҳеч бир террористик ташкилот ўз зиммасига олмади. Лекин уни ДАИШ амалга оширганлиги айтилмоқда. 


Бошқа мақолалар