Ҳар жума бир испан мусулмон бўлмоқда


  • 29 Май, 2023
  • 235

Коронавирус пандемиясидан кейин Испанияда исломиятни танловчилар кўпайди. Айниқса Гранада шаҳрида жойлашган Улуғ жоме масжидида ҳар жума куни бир Испания ватандоши мусулмонликни қабул қилмоқда.

Испания ислом жамияти ташкилоти ва Гранада Улуғ жоме вақфи раиси Умар дел Позо “Ҳар жума куни масжидимизда бир испан мусулмонликни қабул қилмоқда. Айниқса пандемиядан кейин исломни танлаётган испанияликлар сонида жиддий ўсиш кузатилмоқда. Бу бизни севинтирувчи ва ғурурлантирувчи ҳолат” деди.

Дел Позо “Гранаданинг шаҳар ва туманларида 36 мингга яқин мусулмон яшайди. Уларнинг 3 минг 700 нафари исломни қабул қилган испанияликлар ва уларнинг учинчи авлод фарзандлари” деди.

Испания ислом ҳайъати котиби Муҳаммад Аяна март ойида берган ҳисоботида ўлкада яшовчи мусулмонлар сўнгги 30 йилда 10 баравар ортиб икки ярим миллиондан кўпайганини, норасмий маълумотларга кўра бу кўрсаткич 3 миллионга етганлигини айтди.

Испанияда асосан Марокко, Покистон, Бангладеш, Сенегал ва Жазоирдан келган мусулмонлар яшайди. Мусулмон аҳоли кўпроқ Каталония, Валенсия, Андулус ва Мадрид каби саноати ривожланган минтақаларда яшайди.


Бошқа мақолалар