- 2021-12-08
АҚШ президенти Дональд Трамп Ироқдаги ҳар қандай Америка ташкилотига уюштириладиган ҳужумдан Эронни масъул тутишини билдириб “У ҳолда жуда катта бадал тўлайдилар. Бу бир огоҳлантириш эмас, таҳдид” деди.
АҚш президенти Трамп “Twitter” аккаунтидан Ироқдаги сўнгги кунлардаги вазият ҳақида ёзди. АҚШнинг Бағдоддаги элчихонаси хавфсизликда эканлигини ва кўплаб америкалик ҳарбийларнинг сафарбар қилинганлигини маълум қилган Трамп Ироқ президенти Беҳрем Солиҳ билан бош вазири Одил Абудлмаҳдига АҚШнинг чақириғига зудлик билан жавоб берганлиги учун ташаккурлигини билдирди.
Трамп Эронга очиқча “Ироқдаги ҳар қандай ташкилотимизда юз берган ўлимдан, жароҳат олишдан ёки зарардан тўлиғича Эрон жавобгар бўлади. У ҳолда жуда катта бадал тўлайдилар. Бу бир огоҳлантириш эмас, таҳдид” деди.