- 2020-08-31
Tapinoma magnum турига мансуб чумолилар Европанинг катта қисмини эгаллаб, энди Буюк Британиягача кириб келди. Бу ҳақда Британиянинг Daily Mail нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, чумолилар қишлоқ ҳудудларига жойлашиб бўлган ва ҳали ўз зарарли таъсирини тўлиқ намоён этмаган. Об-ҳавонинг илиқ бўлиши уларнинг аҳоли зич жойлашган ҳудудларда ҳам тарқалишига сабаб бўлиши мумкин.
Июнь ойи бошида Британиянинг зараркунандаларга қарши кураш уюшмаси Tapinoma magnum турининг оммавий ҳужуми ҳақида огоҳлантирган эди.
Бу "супер чумолилар" миллионлаб аъзодан иборат улкан колонияларда яшайди. Улар ер остида йўллар қазиб, йўллар ва бинолар пойдеворларини емириб юборади. Шунингдек, симларни чайнайди, ҳатто одамларга ҳам ҳужум қилади.
Европага бу тур зайтун, хурмо ва банан дарахтлари каби ўсимликлар импорти орқали кириб келган.
Германиянинг Карлсруэ шаҳрида улар темир йўл платформалари остида жойлашиб, транспорт тизимига зарар етказган. Францияда қулупнай ва қовунни оммавий равишда ейишган. Швейцарияда эса 3 миллиард фунт стерлинглик қурилиш лойиҳаси тўхтатилган.