- 2021-12-08
Энди Қозоғистонда авиаташувчи рейснинг ҳар қандай ўзгариши, яъни бекор қилиниши, кечикиши, маршрути ўзгариши учун жавобгар бўлади. Қонунга тегишли ўзгартиришлар киритиш учун сайтга муҳокамага қўйилди.
Ҳужжатда рейслар бекор қилинганда, кечикканда ёки маршрути ўзгарганда йўловчиларга муносиб шаклда хизмат кўрсатмаган авиакомпанияларга жарималарни ошириш белгиланган.
Яна ҳужжатда ҳозирги вақтда авиакомпания фақатгина рейс бекор қилинганда ва кечикканда жавобгар бўлиши айтилган. Аслида эса авиакомпаниялар рейс бекор қилиниши, кечикиши ва умуман ҳар қандай ўзгаришни “рейс мақоми ўзгариши” тушунчаси билан ифодалаб, йўловчиларга етказилган зарарни қоплашдан қутулиб қолмоқда.
Энди бундай қоидабузарлик учун жаримани икки баравар ошириш, яъни биринчи бор қоида бузилганда 400 МРП гача ва йилда такрор қоида бузилганда 2000 МРПгача жарима тўлаш кўзда тутилган.
Қонун лойиҳасини ишлаб чиқувчилар бундай ўзгартиришларнинг зарурлигини авиаташувчиларнинг ўз вазифасини бажармаслик билан боғлашмоқда.
2022 йили рейс кечикиши бўйича 20 302 ҳолат қайд этилган. 2023 йили – 16 666 ҳолат, 2024 йил сентябрь ойига эса - 17 827 кечикиш ҳолатлари қайд этилган.
Ҳужжатда “Халқаро қоидалар рейс бекор қилинган, кечиккан ёки маршрути ўзгарган ҳолатларда авиакомпания айби билан юз берган бўлса, авиаташувчи мажбуриятларини тартибга солади. Кўплаб ўлкаларда асосий чора йўловчиларга товон пули тўлашдир” дейилган.
Саудия Арабистонда йўловчилар ҳуқуқи бузилганда 50 минг риал товон пули берилади. АҚШда эса авиакомпаниялар йўловчиларга 50 минг долларгача товон пули беришга мажбур.