- 2022-10-18
Канаданинг Квебек штатида кучга кирган қарорга кўра Covid-19 га қарши вакцина олмаган кишилардан 100 Канада доллари (34600 тенге) олинади.
Канаданинг аҳолиси энг зич иккинчи штати бўлган Квебекда кучга кирган қарорга кўра Covid-19 вакцинасини олмаган кишилардан “соғлиқ солиғи” ундирилади. Квебек штати бош вазири Франсуа Лего берган интервьюсида янги қарорнинг соғлиги туфайли эмланмаган кишиларни қамрамаслигини маълум қилиб "Вакцина вирус билан курашишнинг калитидир. Шу сабабли касаллиги туфайли вакцина олмаган кишилардан ташқари балоғатга етганлардан соғлиқ солиғини оламиз" деди. Эмланмаган кишиларнинг бошқаларга молиявий юк бўлишини айтган Лего молия вазирлиги тарафидан белгиланган соғлиқ солиғининг 100 Канада долларидан кам бўлмаслигини маълум қилди.