- 2016-04-04
Эронликлар Ҳаманийнинг фатвоси билан Карбалога бориш билан ҳожи бўлганликларига ишонишмоқда.
Яман ва Сурия масалаларида турли тарафларни қўллаб-қувватлаган Эрон ва Саудия Арабистон орасида ўтган йил юз берган ҳаж фожеасидан кейин бошланган ҳамда дипломатик алоқаларнинг узилишига сабаб бўлган таранглик давом этмоқда.
Аввалроқ Саудия Арабистонни жароҳат олган эронликларни ўлдириш билан айблаган Эроннинг диний раҳнамоси Али Ҳаманий ҳаж фатвосини берди. Ҳаманийнинг фатвоси билан эронликлар Саудия Арабистон ўрнига Карбалога бориб, ҳожи бўлишларига ишонишмоқда.
Ҳаманийнинг фатвоси билан Карбалога минг-минлаб эронликлар йўл олишди.