- 2016-07-07
АҚШ қуролли кучларининг бу йил Афғонистонни тарк этишини эълон қилиши ортидан Марказий Кобил ҳукумати ҳам Толибон билан муросага келиб, сулҳ музокаралари ўтказишга киришган эди. Лекин ушбу музокаралардан натижа чиқмагач Толибон Афғонистоннинг барча вилоятларида тўқнашувларни бошлаб юборди. Ўтган хафта шимолий Туркистон деб юритилувчи ўзбек ва туркманлар зич яшайдиган Шибирғон шаҳри Толибон қўлига ўтди деган шум хабар тарқалган эди. Энди эса, Лашкаргоҳ, Қалъаи Нав ва Ферузкўҳ вилоят марказларини ҳам ҳукумат кучлари бой бергани ҳақида хабар келмоқда. Ҳозирги вазиятда июль ойидан буён Толибон кучларига таслим бўлган вилоят сони 15 та етди. Марказий ҳукумат назорати қолган вилоятлар сони эса, 19 та.