Маош олиш учун пора беришмоқда


  • 1 Октябрь, 2016
  • 1078

Туркманистонда ишчилар пешона тери билан топган маошларини пора бериб олишмоқда.

Туркманистонда меҳнат қилаётган одамлардан баъзилари маошларини узоқ вақт кечикиш билан олаётган бир вақтда, баъзилар маошларини олиш учун пора беришмоқда.

Мухолиф бўлган “Türkmenistan Chronicles” газетасидаги хабарга кўра, Лебар вилояти Отамурат шаҳрида маошларнинг тўланиши ишчиларнинг кредит карталарига пул ўтказиш билан бошлангани билдирилди.

Хабарда маош бериш бир ойдан бир неча ойгача кечикканлиги, айниқса ўқитувчиларнинг бундан азият чекаётганлиги айтилди.

Туманларда халқ таълими бўлимида таниши бўлган ўқитувчилар эса шундоқ ҳам оз бўлган маошидан пора ва ҳадя берган ҳолатларда маошлари берилмоқда.

Барчага маълум бўлган бу коррупция бир неча ойлардан бери маошларини оломаётган бошқа ўқитувчиларни тушкунликка тушишига сабаб бўлмоқда.


Бошқа мақолалар