- 2017-06-22
Ўзбекистон Ўнғор тепа тоғига чиқишга йўл олиш учун уни Қирғизистонга бермоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Олий мажлиснинг қонунчилик палатасидаги йиғилишда маълум қилди.
Ўнғор тепа тоғи Фарғона водийсидаги энг баланд нуқталардан бўлиб, Наманган вилояти ёнида жойлашган. Тепаликда Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг радио ва телевизион антенналари ўрнатилган.
Арипов Ўзбекистон ҳудудидан тоққа чиқиш имкони йўқлигини, фақат Қирғизистон ҳудудидан йўл борлигини таъкидлади. Шу сабабли ўзаро қулай келишув таклиф қилинган.
Бош вазир “Биз тоғни уларга ажратиб беришга имкон берамиз, лекин улар ҳам бизнинг тоққа чиқиб-тушишимизга имкон қилиб беришлари шарт. Биз шунга келишдик” деб гапирди.