“Apple” барча “iPhone”ларни тўғридан-тўғри боғлайди


  • 23 Декабрь, 2019
  • 398

Компания “iPhone” ва бошқа “Apple” маҳсулотларини тўғридан-тўғри боғлайдиган янги спутник технологияси устида иш олиб бормоқда. Ушбу алоқа технологияси фойдаланувчи қурилмасига маълумотларни бевосита жўнатиш ва қабул қилиш имконини беради. Яъни “Apple” қурилмалари бошқа алоқа тармоғига қўшилмасдан ҳам ишлай олади.

“Bloomberg” нашри изоҳига кўра, бунинг учун “Apple” компаниясига ўзининг спутнигини учириши шарт эмас. Унинг ўрнига узатувчи қурилма ёки орбитадаги спутникларга маълумотларни узатувчи ер станциялари ишлаб чиқиш кифоя. Ушбу технология “Apple” қурилмаларига маълумотларни бевосита жўнатиш ёки уларни уяли алоқасиз бир-бири билан боғлашда фойдаланилади. Бундан ташқари, янги технология қурилманинг жойини янада аниқроқ топади.

Компания янги технологияни ишлаб чиқиш учун авиакосмик саноатдан бир нечта муҳандислар ва спутник ишлаб чиқарувчиларини ёллади.


Бошқа мақолалар