Бердимуҳаммедовнинг ўғли президентликка номзод


  • 15 Февраль, 2022
  • 230

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг ўғли Сердар 12 мартда ўтказиладиган президентлик сайлови учун ўз номзодини қўйди.

Хабарда “Бугун демократик партиянинг навбатдан ташқари IX съезди бўлиб ўтди. Кун тартибида вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари Сердар Гурбангулиевич Бердимуҳаммедов номзодини президентлик сайловига қўйиш масаласи кўриб чиқилди” дейилган.

Съезд иштирокчилар Сердарнинг нутқини тинглаб, унинг номзодини қўллаб-қувватлашди.

Парламент юқори палатасининг навбатдан ташқари йиғилишида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов давлат бошқарувини ёшларга бериш зарурлигини маълум қилганди.

Сердар Бердимуҳаммедов 1981 йили туғилган. Туркман қишлоқ хўжалиги институтининг “инженер-технолог” ихтисослигини тамомлаган. 2008-2011 йиллари Россия ташқи ишлар вазирлигининг дипломатик академиясида ўқиб, халқаро муносабатлар бўйича мутахассисликка эга бўлган.

2018 йил мартда Сердар Бердимуҳаммедов Туркманистон ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. 2019 йил январда вазир ўринбосари лавзимидан озод этилиб, Ахал вилояти ҳоким ўринбосари лавозимига тайинланди.

2019 йил июнь ойида ҳоким ўринбосарлигидан ҳоким лавозимига кўтарилди. 2020 йил февраль ойидан саноат ва қурилиш вазири лавозимини эгаллади. 2021 йил февраль ойидан эса бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда. 


Бошқа мақолалар