Европа ва Туркияга поездда


  • 27 Февраль, 2018
  • 763

Қозоғистонлик йўловчилар тез кунларда Боку-Тбилиси-Қарс темир йўли орқали поездга чиқишлари кутилмоқда. Жорий йилнинг сўнггида қозоғистонликлар Туркия ва Европага тезюрар поезд орқали боришлари режалаштирилган. Лойиҳани амалга ошириш учун баъзи техник шартлар бажарилиши керак.

“Озарбайжон темир йўллари” раиси Жавид Гурбанов “Аввало биз техник шартларни бажаришимиз керак. Чунки Озарбайжон ҳудудидаги рельслар 1520 мм, Туркия ҳудудида эса 1435 мм. Бир рельсдан бошқа рельсга ўтиш учун поезд ғилдиракларини алмаштириш керак ёки автоматик равишда бошқариладиган тизим ўрнатиш керак. Биз ҳозир бу талабларга жавоб берадиган вагонларга буюртма берганмиз. Жорий йилнинг охирида йўловчиларни Қарсгача етказиш режалаштирилмоқда” деди.

Мутахассислар фикрича, Боку-Тбилиси-Қарс йўналишида йўловчиларни ташишни йўлга қўйиш Шарқдан Ғарбга ва тескари йўналишда саёҳатчилар ортишини таъминлайди.


Бошқа мақолалар