АҚШ полицияси 1080 одамни ўлдирган


  • 5 Январь, 2017
  • 978

Америкада 2016 йил ичида полиция томонидан турли ҳодисалар вақтида жами 1080 кишини ўлдирди.

Ўтган йили полиция томонидан ўточар қурол билан ўлдирилган кишилар сони 1146 нафарни ташкил этганди. Бироз вақт аввал Америка адлия вазирлиги мамлакат миқёсида полиция тарафидан ўлдирилган кишилар билан боғлиқ янги қайд дастурини бошлади.

Бу дастур билан Америкада полиция тарафидан ўлдирилган одамлар сони аниқ ҳисобланиши мақсад қилинди. Татбиқнинг маълум қилган рақамлари ўлдирилган кишилар сонининг бугунгача қайд қилинганлардан анча кўплигини кўрсатди.

FBI бундан аввал 2015 йили 442 кишининг полиция тарафидан отиб ўлдирилганлигини маълум қилганди. Лекин адлия вазирлигининг янги фойдаланишни бошлаган кузатиш тизими билан бу рақамнинг аслида 1146 эканлигини кўрсатди. Яна адлия вазирлиги маълумотларига кўра, 2016 йилнинг фақатгина сўнгги уч ойида 270 киши полиция ўқидан ҳалок бўлган.

Полициянинг ҳар йил Америкада қанча кишини ўлдирганига доир тортишувлар 2014 йилнинг август ойида Миссури штатининг Фергюсон шаҳрида полициянинг Майкл Браун исмли йигитни отиб ўлдиришининг ортидан авж олганди. 18 ёшли қуролсиз йигит Брауннинг полиция тарафидан отиб ўлдирилиши видеосининг тарқалиши билан ўлка миқёсида норозилик намойишлари бошланганди. Бу намойишлар билан бирга Америка полициясининг ҳар йил ўлдирган кишилар сони жамоатчиликда тортишувга сабаб бўлиб, Оқ саройнинг талаби билан адлия вазирлиги юқоридаги дастурни ишлаб чиққанди. 


Бошқа мақолалар