- 2020-12-25
Россиянинг энг бой одамларидан бўлган ва “Forbes” журналининг бой одамлар рўйхатида учинчи ўринни эгаллаган Алишер Усмонов Татаристонда Булғор ислом академияси қурилиши учун 500 миллион рубль ажратди. Шу тариқа, ҳомий объект қурилиш бюджетининг ярмини ўз ҳамёнидан тўлади.
Аввалроқ Усмонов академия мажмуасига кирувчи Оқ масжид қурилишига ҳам ҳомийлик қилганди. 2016 йил май ойида қурилиши бошланган Булғор ислом академиясини бир йилда тугатиш режалаштирилган. Объектни 2017 йил баҳорда фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда. Очилиши маросими Улуғ Булғорда исломнинг қабул қилиниши муносабати куни билан ҳар йили май ойида нишонланадиган тантаналарда бўлади.