- 2014-06-30
АҚШ истеъмол маҳсулотлари хавфсизлиги комиссияси 85 мингдан ортиқ силикон болалар қошиғини сотувдан қайтариб олди. Ушбу қарорнинг сабаби эса ота-оналарни қўрқитди.
Истеъмол маҳсулотлари хавфсизлиги комиссияси фойдаланиш вақтида майда бўлакларга бўлиниши мумкин бўлган 85 мингдан ортиқ “Melii Baby” маркали силикон қошиқни сотувдан қайтариб олганлигини маълум қилди.
Фирма фойдаланиш вақтида қошиқни учи синиб кетишига боғлиқ шу онгача иккита хабар келиб тушганлигини билдириб, ушбу ҳолатларда ҳеч қандай жароҳат олиш қайд этилмаганлигини маълум қилди.
Хитойда ишлаб чиқарилган мушук, динозавр, кучук, акула ва эртаклардаги яккашох от шаклидаги турли рангли қошиқлар учта ва тўртталик ҳолда ҳамда 5 та парчалик овқатланиш комплекти шаклида сотилди.
15 см узунликдаги қошиқлар болачалар ўзлари овқатланишни ўрганишлари учун савдога чиқарилганди.
Комиссияга кўра, муаммо қошиқлардан фойдаланиш вақтида чатнаши ёки синиб кетиши мумкин бўлган силикон хомашёсидан келиб чиқмоқда.