- 2016-03-29
Истанбулдаги терактнинг гумондори Абдулқодир Машариповнинг ватани Ўзбекистонда жинояти учун қидирилаётганлар рўйхатида эканлиги маълум бўлди. Абдулқодир Машариповга Ўзбекистонда террор ташкилоти аъзоси бўлгани учун қидирув эълон қилинган.
Ўзбекистон хавфсизлик ташкилотлари вакили Истанбулдаги тунги клубга ҳужум уюштирган Абдулқодир Машариповнинг 6 йил аввал Ўзбекистондан чиқиб, Афғонистонга ўтиб кетганлигини айтди. Ўзбек вакили Машарипов Афғонистонда террор ташкилотига аъзо бўлгани ҳақида маълумот олинганидан кейин қидирув эълон қилинганини маълум қилди.
Код номи Абу Муҳаммад Хуросоний бўлган Машарипов Ўзбекистоннинг Қўқон шаҳрида қайд этилганини билдирган вакил ўзбек хизматлари террорист ҳақидаги маълумотларни турк ҳамкасбларига етказишда доимий алоқада эканлигини таъкидлади.