- 2018-04-23
Исроил дунёнинг кўз олдида Ғаззога зулм қилмоқда. Тинч аҳоли устига бомба ёғдирмоқда. Ҳар доимгидек яна ёш болалар ҳалок бўлмоқда!
Исроил ҳар рамазон ойида амалга оширадиган қатлиомига бу йилда ҳам давом этди. Душанба кунидан бошлаб, Ғаззони бомбалашни бошлаган Исроил 400 тонна бомба билан 440 нуқтани бомбалади. Кеча-кундуз Ғаззога бомба ёғдирган Исроил 49 нафар фаластинликнинг ўлимига, 500 дан ортиғининг жароҳат олишига сабаб бўлди. Исроил Хамас аъзоси бор деб тахмин қилинган уйга учувчисиз самолёт билан огоҳлантириш ўқини узди. Бу уй аҳолисига “Бинони бўшатинг” деган хабари эди. Уй аҳолиси ҳужумнинг олдини олиш учун жонли қалқон бўлиб, уй томига чиқишди. Лекин Исроил F-16 си жонли қалқонларга қарамай бинони бомбалади. 2 нафари ёш бола бўлган 7 киши ҳалок бўлди. исроилнинг Ғаззо ҳужумида Исломий жиҳод ҳаракатининг қуролли қаноти Қуддус бригадасининг қўмондонларидан Ҳафиз Ҳамаднинг ҳам ҳалок бўлгани маълум қилинди.
Бу орада Исроил ҳужумида ҳаётдан кўз юмган 6 кишидан бирининг ҳикояси юракларни эзди. Бироз вақт аввал унаштирилган Абдурраҳмон Аз-Замилий тўйни ўтказишга улгурмай, Исроил ҳужумида ҳалок бўлди. минглаган кишилар иштирок этган жанозада Аз-Замилийни унаштирилган ёри кузатаётганида кўз ёшларини ҳеч ким тутиб туролмади.
Тақиқланган қурол ишлатди
Исроил тинч аҳолини нишонга олган бу сўнгги ҳужумларида “тақиқланган қуроллар”дан фойдалангани маълум бўлди. Касалхонага келтирилган шаҳидларнинг кўпчилигининг куйиб кетганлиги ва парчаланганлигини маълум қилган докторлар “Бу ҳолат халқаро майдонда тақиқланган қуролларнинг ишлатилганига доир очиқ далил сифатида баҳоланди” дейишди. Исроилнинг ҳужумларига Ғаззодан ракета отилиб, жавоб беришга уринишмоқда. Қуддусга тушган уч ракета парчаларидан 6, ваҳима туфайли 32 исроиллик енгил жароҳат олди. Бошқа тарафдан Исроил армия матбуот котиби Петер Лернер “Хамасга йўналтирилган операциянинг” давом этишини ва кўплаган аскарлар хизматга чақирилганлигини маълум қилди. Исроилнинг ҳужумларига дунёнинг турли бурчакларидан норозиликлар келмоқда. АҚШ Ғаззодаги террорист ташкилотлар билан бир қаторда тинч аҳоли ҳам жабр кўраётганлигини айтди ва Исроилнинг ўзини мудофаа қилиш ҳаққини ҳимоя қилди. Европа иттифоқи ҳам Исроилнинг тинч аҳолини қатл этишини “афсус” билан танқид қилди.