- 2014-03-15
Шотландия Британия қироллигидаги ота-оналарга фарзандларини шапатилаш қонунан тақиқланган илк ўлка бўлди. 3 октябрь куни ушбу қонунга овоз беришда 80 нафар минтақавий парламент аъзоси қўллаб-қувватлади, 29 нафари қарши чиқди.
Қонун лойиҳаси бир йилдан кейин қироллик санкциясини олгандан сўнг кучга киради. Британиянинг қолган давлатларида ота-оналарга фарзандларини тарбиялаш мақсадида “оқилоно ўлчовда” шапатилашга рухсат берилган. Мактабларда эса жисмоний жазолаш тақиқланган.
Болаларни жисмоний жазолаш бўйича бўлган судларда болалар қандай жазолангани, у қанча муддат оралиғида бўлгани, боланинг ёши ва жазонинг унинг руҳиятига ва жисмоний соғлигига бўлган зарари ҳисобга олинади.
Барча жисмоний жазоларни тақиқлаш тарафдорлари катталар барча жисмоний тажовузлардан қонун тарафидан муҳофаза қилингани ҳолда болалар бундан маҳрум эканлигини айтишмоқда. Тақиққа қаршилар эса фарзандларини итоат қилдиришга уринган минглаб ота-оналар бундан азият чекиши мумкинлигидан хавфсирамоқда.