- 2022-11-30
АҚШ президенти Дональд Трамп кўплаб матбуот хизматларининг Оқ саройга киришини тақиқлади. Ораларида “The New York Times” ва “CNN” каби матбуот гигантлари ҳам бўлган баъзи оммавий ахборот воситаларининг Оқ саройдаги матбуот анжуманига энди киритилмаслиги маълум қилинди. Кўплаб нашрларни анчадан бери ёлғон хабар тарқатишда айблаган ва “матбуотга қарши уруш очган” АҚШ президенти Трамп бунга тақиқлаш билан чора топди.
Бугун ўтказиладиган Оқ саройдаги фавқулодда матбуот анжуманига келган баъзи журналистлар киришда кутилмаган ҳолатга дуч келишди. Баъзи оммавий ахборот воситалари мухбирлари матбуот андумани ўтказиладиган залга киритилмади.
Оқ саройда матбуот котиби Шон Спайсер ўтказадиган матбуот анжуманига киритилмаган оммавий ахборот воситалари орасида “CNN”, “New York Times”, “Politico”,“BBC2, “Los Angeles Times”, “Buzzfeed” ва “The Times” лар бор. Оқ саройнинг ушбу қарорига норозилик сифатида рухсат берилган баъзи нашрларнинг вакиллари ҳам йиғилишга кирмади. “The Associated Press” ва “Time” қарорга норозилик сифатида матбуот анжуманига кирмаган нашрлардан.
Оқ сарой мухбирлар ташкилоти раиси Лжефф Мейсон берган интервьюсида ушбу қарорни қоралашини, эркин матбуот ва шаффоф бошқарув АҚШнинг воз кечилмас тамойиллари эканлигини айтди.