- 2023-06-08
Шри-Ланка умуммиллий электр таъминоти узилишидан жабр кўрди. Бунга сабаб маймуннинг электр трансформаторига чиқиб олиши бўлди. Орол давлати беш соатдан ортиқ вақт давомида электрсиз қолди.
Маълумотларга кўра, узилиш якшанба куни туш пайтида содир бўлган. Натижада, миллионлаб одамлар электр таъминотисиз қолди. Муаммо фақат соат 17:30 да ҳал қилинди.
“Маймун бизнинг тармоқ трансформаторимизга тегди ва бу тизимда мувозанатсизликка олиб келди”, – деди энергетика вазири Кумара Жаякоди журналистларга.
Шунингдек, охирги йилларда Шри-Ланка электр таъминотининг доимий узилиши муаммосидан азият чекаётгани таъкидланмоқда.
2022 йил ёзида мамлакат иқтисодий инқирозга учраганида, 22 миллион аҳоли бир неча ой давомида электр узилишларини бошидан кечирган эди.
Ёқилғи қуйиш шохобчаларида бензин ва дизель ёқилғиси тугаган, натижада иссиқлик электр станциялари электр таъминотини кунига 13 соатга чеклашга мажбур бўлган.