- 2023-07-08
АҚШ бошчилигида имзоланган “меъёрлашув келишуви”дан кейин Исроил билан иттифоқини ошкор қилган Бирлашган араб амирликларининг сўнгги 10 йилда кўрфаздан Фаластингача, Шарқий Африкадан Шимолий Африкагача бўлган кўплаб ўлкадаги нотинчликларда қўли бор.
“Араб баҳори”дан кейин Миср, Яман, Қатар ва Ливияга ҳар хил ўйинлар тузган БАА Тунис, Жазоир, Марокко, Судан ва Сомалида ҳам тартибсизликлар келтириб чиқариб, тўқнашаётган тарафларга қурол етказиб бермоқда, ҳукуматларга пора таклиф қилмоқда, давлат тўнтариши режаларини тузмоқда. Қатарнинг қамалга олинишида асосий роль ўйнаган, Мисрда тўнтарувчи Сиссийни молиялаштирган, Судан президенти Умар Баширнинг тўнтарилишида саҳнага чиққан БАА Яманга қилганидек Ливиянинг ҳам бўлиниши учун уринмоқда. Туркия қарши ҳар ишнинг орқасида турган Абу Даби ҳукумати 15 июлда рўй берган Туркиядаги давлат тўнтаришига уринишда ҳам ўртага чиққанди. Ўрта ер денгизида бирга ҳарбий машғулот ўтказиб, Афинага очиқча дастак берди.
БААнинг энг сўнгги бор террор ташкилоти YPG/PKK га жосуслик борасида таълим бериш учун Сурияга кўп миқдорда агент юборгани маълум бўлди. 2017 йили террор ташкилоти билан яширинча учрашувлар ўтказишни бошлаган БААнинг PKK/YPG ишғолидаги минтақаларга ўз одамларини юбориб, террористларга шпионаж, контр-шпионаж, саботаж, суаиқасд терактлари, сигнал разведкаси, ахборот хавфсизлиги ва алоқа тармоқлари борасида таълим берганлиги ошкор бўлди. БААнинг охирги пайтларда Асад режими билан яқинлашуви ортида Сурияда Туркияга қарши фронтни кучайтириш ётганлиги маълум бўлди.