Путин 2036 йилгача тахтда


  • 4 Июль, 2020
  • 348

Россияда 2024 йили президентлик муддати тугайдиган Путин учун сайлов бўлиб ўтди. Кўпчилик томонидан қабул қилинган конституцияга киритилган ўзгартириш Владимир Путинга 2036 йилгача президентлик лавозимида қолиш имконини беради.

Россияда ўтказилган конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича ўтказилган сайловда аҳолининг 77,9%и Путиннинг 2036 йилгача президентликда қолишини таъминлайдиган ўзгартиришга “Ҳа” деди. Маълумотларга кўра рўйхатга олинган 110 миллион 500 минг сайловчи бўлган ўлкада референдумга 65%и қатнашган. Ватандошларнинг 21,27%и ўзгартиришга қарши чиқди. Сайлов кундалик вирус юқиш ҳолати олти мингдан юқори бўлган бир вақтда ўтказилди. Қабул қилинган конституция ўзгартиришида Путиннинг 2024 йили ниҳоясига етадиган икки муддатлик даврини янгидан бошлайдиган модда ўрин олган. Бу моддага кўра 20 йилдан бери президент бўлган Путин икки муддат даврини ҳисобга олмайдиган қонунга биноан учинчи муддат тақиқига қарамай яна президентликка номзодини қўйиши мумкин. Бу ўзгариш билан Путиннинг 2036 йилгача президентликда қолишига йўл очилади.

Мухолифат сайловнинг қонуний асоси йўқлигини таъкидлаб, ушбу ўзгартиришларнинг 67 ёшдаги Путиннинг умрбод президентликда қолиши учун қилинаётганини айтмоқда.


Бошқа мақолалар