- 2024-04-12
АҚШда бир аёл 5 йилдан буён музлатгичда турган гамбургери олган кунидагидек бузилмаганлигини кўрди.
Вашингтонда яшовчи Меган Кондри “McDonald's”дан олган гамбургерини музлатгичда 5 йил унутиб қолдирди. Йиллар ўтиб, уни музлаткичдан топган Кондри гамбургер “ҳидланмагани ва худди олган кунидагидек кўринишини” айтган. Гамбургер қаттиқ қотиб қолган бўлиб, Кондри “Тошдай қаттиқ эди, у билан дераза синдириш мумкин” деб таърифлаган.
“McDonald's” эса “McDonald's гамбургерларининг бузилмаслиги ҳақидаги афсонага жавоб" деб номланган блог эълон қилди. Мақолада “Мос шароитда гамбургерларимиз ҳам бошқа озиқ-овқатлардек бузилиши мумкин, лекин бу учун намликка эҳтиёж бор” деб айтилди.
Ширкат “Гамбургернинг ўзида ёки атрофида етарли миқдорда намлик бўлмаса бактерия ва моғор босмайди. Шу сабабли бузилиш эҳтимоли паст бўлади. Бузилишнинг егулик таркибидаги кимёвий моддалар ёки озуқа миқдорининг паст бўлиши билан алоқаси йўқ. Бу сақланиш шартларига боғлиқ” деб баёнот берди.