Қозоғистонда депутатлар маоши кўтарилди


  • 19 Апрель, 2017
  • 854

Жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб юртимиздаги депутатларнинг маоши 30-50 фоизга кўтарилди. Ишончли манбаларнинг таъкидлашича, депутатларнинг маоши кўтарилган. Бу хабарни бир нечта депутатлар ҳам тасдиқлади.

Депутат Екатерина Никтинская “Ҳа, бизнинг маошимиз кўтарилгани тўғри. Биз шу пайтгача ҳукумат ходимларидан анча кам иш ҳақи олиб келдик. Шундан кейин бу масалани кўтардик. Халқаро сиёсатда депутат юқори сиёсий лавозим эгаси ҳисобланади” деди.

Депутатлар ўртача ҳисобда 500 минг тенге ҳажмида маош олишади. Мартдан бошлаб, баъзи депутатларнинг маоши 30, баъзилариники эса 50%га кўпайди.

“Ақ жол” партиясининг депутати Азат Перуашев ойига икки марта 220-230 минг тенгедан олишини айтди. Серик Сапиев ҳам ойига икки марта, аванс сифатида 180 минг, қолган ойлиги 370 минг эканлигини билдирди. 


Бошқа мақолалар